+998 71 200 02 35

Нодавлат суд экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш курсларига қабул эълон қилинади!

13.01.2026 93

Қайта тайёрлаш курслари 6 ой (24 ҳафта) давом этади

Ҳужжатларни қабули: 12 январдан 12 февралгача

Қабул шакли: Онлайн ёки оффлайн

Талабгор қуйидаги ҳужжатларни топширади:

* Институт директори номига ариза (қайси тилда таълим олмоқчилиги ва имтиҳон топширмоқчилигини кўрсатган ҳолда);

* Тавсиянома (нодавлат суд экспертиза ташкилотлари ходимлари учун)

* Шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

* 3,5х4,5 ҳажмдаги икки дона фотосурат;

* Маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси;

* Меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма ёки экспертлик фаолияти ва турини тасдиқловчи бошқа ҳужжат.

Қабул суҳбат шаклида ўтказилади. 

Курслар ўн нафардан йигирма нафаргача тингловчидан иборат академик гуруҳларда ташкил этилади. Шартномага мувофиқ тўлов миқдори: 17 798 400 сўм.

Курс якунида суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи СЕРТИФИКАТ берилади.

Қўшимча маълумот учун: 

       +998 91 191 47 84

Телеграмдан: @ShA0484