+998 71 200 02 35

МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛОВЧИ ХОДИМЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ДАСТЛАБКИ ЎҚУВ КУРСЛАРИМИЗ БОШЛАНДИ

06.12.2022 1961

Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш" дастури асосида ташкил қилинган илк ўқув курсларимиз Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки раҳбар ва ходимлари учун бўлиб ўтди.

Мазкур ўқув курси давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш, уларни соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг  мазмун-моҳияти билан  таништириш, ходимларда амалиётдаги муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим топиш кўникмаларини ҳамда бевосита аҳоли билан ишлаш этикасини шакллантиришга кўмак беради.