Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Қирғизистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро арбитраж судининг арбитри ва Бусинесс Софт ИТ компаниясининг бош директори, халқаро медиатор Кайбилдаева Бегаим Мукҳитовна ва Марказ профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувдан мақсад - медиация соҳасида тажриба алмашиш, Марказ ва Қирғизистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро арбитраж суди ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш масаласини муҳокама қилишдан иборат бўлди.