Юристлар малакасини ошириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ўртасида имзоланган Ҳамкорлик меморандумига асосан, ташкилотлар бир неча йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келишмоқда. Ўзаро ҳамкорлик давомида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, фидойи меҳнати билан ҳурмат қозонган Марказ масъуллари тақдирландилар.
Адвокатлар палатаси томонидан таъсис этилган “Адвокатура соҳасига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан Юристлар малакасини ошириш маркази директори Е.Канязов Адвокатлар палатаси раҳбари Ш.Садиқов томонидан муносиб тақдирланди.