+998 71 200 02 35

"МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ: НАЗАРИЙA ВА АМАЛИЁТ"

26.01.2023 1801

Жорий йилнинг 26 январь куни Юристлар малакасини ошириш марказида "МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ: НАЗАРИЙA ВА АМАЛИЁТ" мавзусидаги илмий-амалий конференция ўтказилди.

Анжуманда 30 га яқин вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари ҳамда мамлакатимиздаги юридик олий ўқув юртларининг етакчи олимлари, профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва мустақил изланувчилари иштирок этишди. 

Конференциядан кўзланган мақсад –  янги Меҳнат кодексида иш берувчи ва ходимларнинг меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, қонунчиликка киритилган янги ҳуқуқий механизмларнинг мазмун моҳияти, уларни амалиётга тадбиқ этиш билан боғлиқ фаолиятини кенг аҳолига тушунтириш беришнинг энг мақбул йўналишларини белгилаб олишга қаратилган.

Шунингдек, мазкур йўналишда ривожланган давлатларнинг амалий тажрибасини ўрганиш асосида, назария ва амалиёт вакиллари иштирокида истиқболда Меҳнат кодексига шарҳ, дарслик, ўқув ва  услубий қўлланмалар тайёрлаш борасида ҳам ўзаро фикр алмашиб олинди.