Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Юристлар малакасини ошириш маркази просфессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун “Жамоада соғом маънавий ва ишчан муҳит яратишнинг психологик омиллари” мавзусида психологик тренинг ўтказилди.
Тренинг малакали психолог Дилбар Хожимухамедова томонидан олиб борилиб, унда Марказ ходимларининг иш унумдорлигини орттириш, касбий маҳоратини юксалтириш, руҳий зўриқишларни олдини олиш мақсадида амалий ва назарий машғулотлар тарзида қизиқарли тарзда бўлиб ўтди.
Тренинг иштирокчилар ўртасида корпоратив маданият, таълим жараёни ва методология бўйича сўровномалар ўтказилди.
Ўқув-амалий машғулотида ходимларнинг психологик қўллаб-қувватланиши, ходимлар дунёқараши, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда касбига садоқат ва юқори масъулият ҳисларини ошириш, стресс, депрессия ва бошқа салбий руҳий ҳолатларни олдини олиш бўйича психологик тавсиялар берилди.