Жорий йилнинг 13 ва 15 декабрь кунлари Адлия вазирлиги томонидан Оммавий ҳуқуқ маркази ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД) билан ҳамкорликда Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида вазирлик ва идоралар юридик хизматлари ходимларига семинар-тренинглар ташкил этилди.
Семинар-тренингда ходимларга "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, уларнинг малакаси оширилди.