Жорий йилнинг 25 март куни Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва котибиятлари ходимлари ходимларининг билим ва малакасини оширишга қаратилган тематик ўқув курси ташкил қилинди.
Мазкур ўқув курсимизда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқни қўллашни методик таъминлаш бошқармаси бўлим бошлиғи Т.Азимов ва бошқарма бош маслаҳатчиси И.Исломов, Тошкент давлат юридик университети "Фуқаролик ҳуқуқи" кафедраси профессори Ж.Юлдашев, шунингдек, Марказнинг малакали профессор-ўқитувчилари дарс олиб бордилар.
Ўқув курси тингловчиларда янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган ҳокимлар ва халқ депутатлари Кенгашлари ваколатлари тақсимланишига асосланган давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг янги моделини тўлиқ амалга ошириш, маҳаллий Кенгашларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ролини кучайтириш, маҳаллий давлат ҳокимиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйиш бўйича назарий билимларни ўрганишга замин яратди.