+998 71 200 02 35

Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови

18.11.2024 1379

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ф–53-сон Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида  “Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” мавзусида Юристлар малакасини ошириш маркази катта ўқитувчиси Ш.Жумаев томонидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида  тарғибот тадбири ўтказилди ҳамда қизиқарли кейслар орқали маъруза қилинди.

Шунингдек, Янги таҳрирдаги Конституцияда акс этган "Айбсизлик презумпцияси" ва мутаносиблик принциплари, "Миранда қоидаси" ҳамда бошқа ҳуқуқий нормаларнинг мазмун-моҳияти ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтирилди. Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча ҳуқуқий саволларга  жавоблар олишди.