+998 71 200 02 35

КИБЕРФИРИБГАРЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

18.08.2025 100

Киберфирибгарликка қарши курашишнинг аҳамияти ва зарурати нимада?

Рақамли технологияларнинг тез сур’атда ривожланиши ҳаётимизни тубдан ўзгартирди. Интернет ва турли рақамли қурилмалар кундалик фаолиятимизнинг ажралмас қисмига айланди. Бироқ, ушбу имкониятлар билан бирга, киберфирибгарлик каби янги таҳдидлар ҳам юзага келди. Киберфирибгарлик — бу интернет ва рақамли тизимлар орқали амалга ошириладиган фирибгарлик ҳаракатлари бўлиб, унга қарши курашишнинг аҳамияти ва зарурати бугунги кунда жуда каттадир.

Аввало, киберфирибгарлик замонавий жамиятдаги энг жиддий муаммолардан биридир. Интернет орқали банк ҳисоблари, шахсий ма’лумотлар, молиявий ахборотлар ўғирланиши кўп учрайди. Бу нафақат молиявий зарар келтиради, балки инсонларнинг шахсий ҳаёти ва махфийлигига ҳам салбий та’сир қилади. Шунингдек, компаниялар ва давлат муассасалари фаолиятини тўхтатиб қўйиши, уларнинг обрўсига путур етказиши мумкин.

2024-йилда ҳуқуқ-тартибот органларига фирибгарлик бўйича 35 мингдан ортиқ ариза келиб тушган, 2023-йили бу кўрсаткич 26 мингга яқинни ташкил этганди. Ўсишнинг асосий сабабларидан бири банк карталаридан фойдаланувчилар сонининг кўпайиши ҳисобланади: уларнинг сони йил бошида 40 млндан кам бўлган бўлса, ҳозирга келиб 55 млндан ошиб кетди.

Киберфирибгарлик қандай усуллар орқали амалга оширилмоқда?

Авваллари фирибгарлик ҳолатларининг аксарияти телефон қўнғироқлари орқали бўлиб, унда жиноятчилар ўзларини банк ходимлари деб таништирган ҳолда турли баҳоналар билан одамлардан СМС орқали келган бир марталик кодни айтишини сўрашган, буни билиб олгач уларда жабрланувчининг банк ма’лумотларига кириш имконига пайдо бўлган. Ҳозирда бундай схемалар улуши 95%дан 12−13%га камайган.

Фирибгарлар доимий равишда алдашнинг янги усулларини излайдилар, мослашадилар ва ҳимоя чораларини четлаб ўтиш ё‘лларини ўрганадилар.

Жорий йилда энг кўп мурожаатлар “Телеграм"даги АПК-файллари орқали тарқатилаётган вирусли дастурлар билан боғлиқ бўлган. Фойдаланувчилар нотаниш АПК-файлларни фойдали илова деб ўйлаб, юклаб олишади. Ўрнатилгандан сўнг, илова муҳим рухсатларни сўрайди: СМС, қўнғироқлар, телефон рақамлари ва иловалар рўйхатига кириш сингаццри. Кейинчалик олинган ма’лумотлар жиноятчилар серверига юборилади. Қарабсизки, фирибгарларда моддий талон-тарож учун қулай шароит юзага келиб қолади.

Сўнгги ойларда янги фирибгарлик усуллари пайдо бўлди: товламачилар ма’лум бир компания ҳақида ма’лумот тўплаб, кейин ходимларга ўзларини раҳбар сифатида таништириб, боғланишади. Сўнгра улар ҳисоб рақамидан пул ўтказишни ёки сохта шахсга нақд пул топширишни сўрашади. Бундан ташқари, улар ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими сифатида кўрсатиб, турли баҳоналар билан фуқароларни шахсий ма’лумотлари ва банк карталари ҳақидаги ма’лумотларни тақдим этишга ишонтиришлари мумкин.    

Фирибгарлик банк карталари билан боғлиқ бўлса:

•  Телефон рақамингиз ёки иловаларга бириктирилган барча карталарни дарҳол блокланг. Бундай ҳолларда ҳар бир сония муҳим — бу сизнинг балансингиздан маблағларнинг ечиб олиниши олдини олишга ёрдам беради.

•  Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёки Ички ишлар вазирлигининг киберхавфсизлик бўлимига мурожаат қилинг.

Фирибгарлик учун жавобгарлик

Кўпинча кибержиноятчилар Ўзбекистондан ташқарида ҳаракат қилади, бу эса уларни қўлга олишни қийинлаштиради. Аммо ушланганда уларнинг ҳаракатлари беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган оғир жиноят сифатида таснифланади. Жиноий жавобгарликдан ташқари, айбдор жабрланувчига етказилган зарарни қоплаши шарт.

Киберфирибгарликка қарши курашишда хориж тажрибаси қандай?

АҚШда Кибержиноятларга қарши курашда ФБИ, НСА ва ДҲС (Департмент оф Ҳомеланд Сеcуритй) каби агентликлар катта рол ўйнайди. Улар кибержиноятчиларни аниқлаш ва ушлаш учун илғор технологиялар ва халқаро ҳамкорликдан фойдаланади.

Россияда Ички интернет тармоғини назорат қилиш ва кибержиноятчиликка қарши кескин чоралар кўрилади. Россияда киберхавфсизлик соҳасидаги асосий ташкилотлар давлат назорати остида фаолият юритади. Масалан, ФСТЕК (Федерал Хавфсизлик Технологиялари Хизмати) ва ФСБ (Федерал Хавфсизлик Хизмати) киберхавфсизлик ва кибержиноятчиликка қарши курашда муҳим рол ўйнайди. Улар миллий инфратузилмаларни ҳимоя қилади ва киберҳужумларни аниқлаш билан шуғулланади.

Буюк Британияда киберхавфсизликни мувофиқлаштирувчи марказ мавжуд бўлиб, у хусусий сектор ва давлат муассасаларига ёрдам беради. Онлайн фирибгарликка қарши кампаниялар ва та’лим дастурлари фаол олиб борилади. Миллий хавфсизлик стратегиясида киберхавфсизлик муҳим ўрин эгаллайди.

 

Хулоса қилиб айтганда, киберфирибгарликка қарши курашиш асосий э’тибордаги давлат ва миллат ишига айланмоғи лозим ҳамда жамиятда кибержиноятларга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш жоиз саналади.

 

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти

Ма’мурий-хўжалик ва меҳнатни муҳофаза қилиш 

бўлими бош мутахассиси 

 

Шаюнусова Дилорам Рустамовна