Адлия вазирлиги ва Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашга масъул ходимлари учун 2024 йил 17 сентабр куни соат 15:00 да “Мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини таъминлаш: назария ва амалиёт” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилмоқда.
Конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан чоп этилган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига шарҳ ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби” услубий қўлланма номли китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Мазкур ҳавола орқали тадбирда иштирок этишингиз мумкин: ZOOM