+998 71 200 02 35

Жамоатчилик билан алоқалар учун масъул ходимларнинг малакалари оширилмоқда

25.11.2024 1570

Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Адлия органлари ва муассасалари раҳбарлари ва жамоатчилик билан алоқалар учун масъул ходимларининг ПР соҳасидаги малакасини оширишга мўлжалланган ўқув курсига старт берилди.

Унда тингловчилар давлат бошқарувида жамоатчилик билан алоқалар, тасвир стратегиялари, матбуот анжуманлари ва тақдимотларни ташкил этиш ва ўтказиш кўникмалари, оммавий ахборот воситалари билан самарали мулоқотни шакллантиришда ПР фаолияти ҳамда Адлия органлари ва муассасалари жамоатчилик билан алоқалар учун масъул ходимларининг ПР соҳасидаги муҳим вазифалари юзасидан малакаларини оширадилар.