+998 71 200 02 35

ИШ ЁЗИШМАЛАРИ ВА РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШГА ОИД ЯНГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИМИЗГА СТАРТ БEРИЛДИ

23.10.2024 1979

Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан “Ҳужжатларни тайёрлашга замонавий ёндашув. Иш ёзишмалари ва расмий ҳужжатларни тайёрлаш. Қонунчилик техникаси ва юридик дизайн” номли қисқа муддатли янги ўқув курси бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти, Акциядорлик тижорат Халқ банки, Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда бошқа ташкилотларнинг масъул ходимларининг малакалари оширилмоқда.

Дарс машғулотлари давомида Адлия вазирлиги Идоравий норматив- ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси, Тошкент давлат юридик университети мутахассислари ва бошқа амалиётчилар томонидан турли хил хат-ҳужжатларнинг таснифи ва хусусиятлари, расмий ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришга қўйиладиган замонавий талаблар, иш хатларини мувофиқлаштириш (кўриш) ва имзолаш қоидалари юзасидан тушунтиришлар берилди.