Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Интеллектуал мулк департаменти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасаси ходимлари учун “интеллектуал мулк соҳасида коррупциявий хавф хатарларга қарши курашиш масалалари” қисқа муддатли онлайн ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.
Дарс машғулотларимиз Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов томонидан олиб борилмоқда.
Дарс машғулотлари давомида тингловчилар:
- коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари;
- интеллектуал мулк соҳасида юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш;
- ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари ва уларга риоя қилмаслик учун жавобгарлик;
- манфаатлар тўқнашуви тушунчаси ва уни ҳал қилиш чоралари ва бошқа соҳага оид мавзулар юзасидан малакаларини оширадилар.