+998 55 518 57 77

Институтнинг стратегик ривожланиши ва таълим сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди

15.10.2026 53

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Институтнинг 2026–2030 йилларга мўлжалланган Стратегик ривожланиш дастури ва уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси, шунингдек, таълим сифатини таъминлашнинг ички тизимини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Стратегик ривожланиш дастурининг устувор йўналишлари, белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш ва натижадорлигини баҳолашга алоҳида эътибор қаратилди.

Таълим сифатини ошириш доирасида профессор-ўқитувчиларнинг ўқув машғулотларини баҳолаш, тингловчиларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида тегишли қарорлар қабул қилиниб, масъул таркибий бўлинмаларга белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.