+998 71 200 02 35

Ижро етувчи ҳокимият органларининг ўрни ҳамда ижро етувчи ҳокимиятлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар

27.11.2025 72

Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти тизими конституциявий тамойилларга асосланиб, қонун чиқарувчи, ижро етувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва мувозанат механизмларига ега. Ушбу тизимда ижро етувчи ҳокимият давлат сиёсатини амалда бажарувчи, мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминловчи ва жамоат бошқаруви самарадорлигини оширувчи асосий куч сифатида майдонга чиқади. Ўзбекистонда ижро етувчи ҳокимиятнинг асосий қисмини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, маҳаллий ижроия органлари — ҳокимликлар ташкил етади. Уларнинг асосий вазифаси қонунлар ва фармонларнинг бажарилишини таъминлаш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни бошқариш, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш кабилардан иборат. Ижроия органлари мамлакатда сиёсий барқарорлик, хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот, иқтисодий мувозанатни сақлашда ҳал қилувчи ўринга ега. Ўзбекистонда ижро ҳокимият органлари давлат бошқарувининг муҳим таркибий қисми бўлиб, мамлакатнинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим рол ўйнамоқда. Сўнги йилларда ҳажм олган ислоҳотлар ижро ҳокимиятларнинг самарадорлигини ошириш ва фуқаролик жамиятига бўлган жавобгарликни кучайтириш мақсадида амалга оширилмоқда. Ижро ҳокимият органларı қонун чиқариш ҳокимияти томонидан қабул қилинган қарорларни амалга ошириш, мамлакатнинг ташқи ва ички сиёсатини амалга ошириш, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишни таъминлаш, қонунларни ва қонун кучига тенг норматив-ҳуқуқий актларни амалга ошириш, фуқаролик ҳуқуқлари ва еркинликларини ҳимоя қилиш каби вазифаларни бажаради. Шу ўринда ижро ҳокимияти тарихига ҳам қисқагина назар солсак. Маълумки, давлат бошқарувида ҳокимиятлар бўлиниши принсипи қадимдан ҳозирга қадар соҳа олимлари томонидан тадқиқ етиб келинмоқда. Хусусан, Инглиз мутафаккири Дж.Локк, ҳокимиятлар бўлиниш назариясининг асосий қоидаларини тизимлаштириб, қонунчилик ҳокимиятини фақат сайлаб қўйиладиган орган орқали амалга оширилишини, вакиллик органлари қонунларни ижро етиш билан шуғулланиши мумкин емаслигини таъкидлаб ўтган. Шунингдек, мунтазам фаолият юритувчи ижро ҳокимият органларини барпо қилишни таклиф етиб, давлат ҳокимиятининг пойдевори сифатида ижтимоий шартнома ғоясини ҳам илгари сурган. Франсуз мутафаккири Ш.Монтеске еса, ҳокимият бўлиниши назариясини ривожлантириб, қонун чиқарувчи, ижро етувчи ва суд ҳокимияти тўғрисида қоидаларни ишлаб чиққан. Унгача суд ҳокимияти ҳеч бир олим томонидан алоҳида ҳокимият сифатида ажратилмаган. У қонун чиқарувчи ва ижро етувчи ҳокимиятнинг бир шахс ёки идора қўлида бўлиши ҳамда қўшилиб кетиши еркинликларнинг чекланишига олиб келиши мумкинлигини, худди шунинг баробарида суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро етувчи ҳокимиятдан мустақил мавжуд бўлмаслиги ҳам еркинликни чеклаши ҳақида огоҳлантирган. ХIХ–ХХ асрларда ҳокимиятлар тақсимланиши ғояси борган сари кенгроқ тарқалиб, вақт ўтиши билан сивилизация ва демократиянинг умум еътироф етилган принсипига айланди. Ҳокимиятлар тақсимланиши – давлат тузилмаларининг самарали фаолият кўрсатиши, суиистеъмолликларнинг олди олиниши, инсон ҳуқуқлари ва еркинликларининг ҳимоя етилиши, умуман қонунийлик таъминланишининг мустаҳкам гаровидир. Ҳокимиятларнинг бўлиниши давлатда ҳуқуқнинг ривожланганлик даражасини кўрсатади, яъни у сиз ҳуқуқий давлат ҳам, адолатли қонунлар ҳам бўла олмайди. Маълумки, ижро органлар тизимида ҳукумат алоҳида ўрин тутади. Тадқиқотларда ҳукуматнинг ижро органлар тизимида тутган ўрни, унинг асосий фаолияти, фаолият принсиплари, тузилиши, таркиби ва белгилари масалалари ўз ифодасини топган. Жумладан, ҳуқуқшунос олим З.И.Гадилшина, ҳукуматнинг бир неча белгиларини кўрсатиб унинг фикрича, ҳукумат биринчидан, мустақил давлат ҳокимияти тармоғини ташкил етиб, ижро етувчи ҳокимиятни амалга оширади; иккинчидан, амалда ижро ҳокимияти органларига раҳбарлик қилади; учинчидан, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишни таъминлайдиган бошқарувнинг барча тармоқ ва жабҳаларига раҳбарликни амалга оширувчи умумий ваколатга ега орган ҳисобланади, ва ниҳоят, тўртинчидан, давлатнинг барча ҳудудларида умуммажбурий бўлган ҳужжатлар қабул қиладиган коллегиал орган деб таърифлайди. Фикримизча, муаллиф ҳукуматнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини таъминлайдиган бошқарувнинг барча тармоқ ва жабҳаларига раҳбарликни амалга оширувчи умумий ваколатга ега орган деб ҳисоблашини ўринли таърифлаган, аммо ҳукумат фақатгина иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг ривожланишини таъминлаши билан бирга, мамлакат ҳудудида маданий ва бошқа соҳаларга ҳам ваколати доирасида раҳбарликни амалга ошириши, мазкур соҳаларда ҳам ҳукумат таркибида давлат органлари ва бошқарув тузилмалари мавжудлигини қайд етишимиз мумкин. Фикримизнинг тасдиғи сифатида ҳуқуқшунос олим Б.П.Елисеев томонидан илгари сурилган фикрига тўхталамиз. У ҳукуматда иқтисодиёт, ижтимоий-маданий соҳаларда кенг ваколатлари мавжудлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти, маъмурий-сиёсий қурилиш, шунингдек, вазирлик ва ижро етувчи бошқа органлар фаолиятини бирлаштирувчи, мувофиқлаштирувчи ва йўналтирувчи ролини алоҳида ажратади. Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистонда ижро ҳокимият органлари мавжуд бўлиб, ушбу органлар қуйидан юқорига буйсуниши асосида фаолият юритади. Бу бевосита умумий ваколатли ижро ҳокимият органи – Вазирлар Маҳкамаси олдида унинг таркибидаги давлат органлари ва хўжалик бошқарув тузилмаларининг ҳисобдорлигини еътироф етишимиз мумкин. Ҳуқуқшунос олима Е.Д.Кутибаева, республикада ижро ҳокимиятни амалга ошириш учун яхлит органлар тизими мавжуд бўлиб, улар умумий ваколатга ега ижро органларни давлат бошқарув механизмининг тармоқлар, тармоқлараро ва бошқа бўғинларини ўз ичига олади деб таърифлайди. Юқорида билдирилган ғоялар ва ушбу қарашларга билдирилган фикрларимизга таяниб ижро етувчи ҳокимият тушунчаси ва унинг ўзига хос асосий хусусиятлари тушунчаларини назарий-ҳуқуқий жиҳатдан ёритишга ҳаракат қиламиз. Ижро етувчи ҳокимият – давлатнинг тегишли асосий вазифа ва ваколатларини амалга ошириш мақсадида ташкил етиладиган, ўз тузилиши, ҳуқуқ доираси ва фаолият кўрсатиш ҳудудига ега бўлган, давлат ҳокимиятининг мустақил органи. Ижро етувчи ҳокимиятнинг ўзига хос асосий хусусиятларига қуйидагича тўхталамиз: биринчидан, ижро ҳокимияти вакиллик ва суд ҳокимияти сингари алоҳида давлатнинг мустақил тармоғи ҳисобланади; иккинчидан, Конституция ва қонунлар асосида ва уларнинг ижросини таъминлашда давлатнинг ижтимоий-иқтисодий, маъмурий-сиёсий, молиявий, хўжалик ва маданий соҳаларини давлат номидан бошқаради; учинчидан, умуммажбурий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади; тўртинчидан, жамият ҳаётидаги мавжуд еҳтиёжлар асосида вакиллик органига қонунчилик ташаббусини амалга оширади; бешинчидан, Конституция ва қонунлар асосида таркибидаги ижро органлар фаолиятини йўналтириш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш орқали бошқаради; олтинчидан, барча ижро органлар қонун ҳужжатларда белгиланган ваколатларини доирасида мамлакатнинг барча ҳудудида ёки муайян бир маъмурий ҳудудида амалга оширади ва ҳоказо. Ҳукумат – Конституция ва қонун ҳужжатлар ижросини таъминлаш орқали мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатида ижро ҳокимият номидан иштирок етувчи, тегишли соҳаларни бошқаришда ҳуқуқ ижодкорлик фаолияти ва қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширувчи, барча ижроия органлар фаолиятига раҳбарлик қилувчи ва белгиланган тартибда шакллантирувчи, фаолияти бўйича давлат бошлиғи ва парламент олдида ҳисоб берувчи, умумий ваколатга ега бўлган мамлакатнинг олий ижро етувчи ва фармойиш берувчи мустақил коллегиал органи. Ҳукумат ўз таркибида бир нечта давлат ва хўжалик бошқаруви органларини қамраб олади, уларнинг фаолиятини қонун ҳужжатлар асосида йўналтиради, мувофиқлаштиради ва назорат қилади, шунингдек, ушбу органлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ташкил етади, улар ўртасида пайдо бўлган баҳсли масалаларни тегишли қонун ҳужжатлар асосида ҳал қилади. Ҳукумат республикада умуммажбурий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади ҳамда қонун ҳужжатлар асосида давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлаш, давлат чегараларини қўриқлаш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқади. Демак, ҳукумат ўзининг ҳуқуқий табиатига кўра бошқарув органларидан, функционал аҳамиятига кўра еса, давлат ҳокимиятининг бошқа тармоқларидан фарқ қилади.

Сўнги йилларда жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш – аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, мамалакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан халқ манфаатларини қондиришга алоҳида еътибор қаратиш, инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш чоралари кўрилди. Ўзбекистон Республикасида чиқариладиган, қабул қилинаётган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалий ҳаётга татбиқ етилишида давлатнинг махсус ваколатли ижро етувчи давлат бошқаруви органлари яъни маъмурий органлар бу вазифани амалга оширадилар. Қайсики соҳани, ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат чиқарилса, уни албатта ижросини амалга ошириш ижро органлари тизимидаги тегишли соҳага алоқадор, манфаатдор давлат бошқаруви органининг зиммасида бўлади. Бу каби давлатнинг бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таркибидаги вазирликлар, қўмиталар ва бошқаларнинг ўзлари ва уларнинг бошқарувидаги, маъмуриятчилигидаги вилоятлардаги бошқармалари, туман ва шаҳарлардаги бўлимлари орқали бутун мамлакатда ижрочилик фаолиятини амалга оширади. Давлат бошқаруви органлари берилган ваколатлари орқали бутун давлат, жамият манфаатларини кўзлаган ҳолда жойларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини амалга оширар екан улар албатта инсон ҳуқуқлари ва еркинликларига, қонунийликка ва адолатлилик каби ҳуқуқнинг умумий принспларига риоя етади. Ижро органларининг бундай фаолиятларини амалга оширадиган пайтида албатта жисмоний ёки юридик шахслар томонидан мурожаатлар бўлиши табиий ҳолатдир. Бундай мурожаатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларни, еркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён етилган мурожаатлари ариза кўринишида, бузилган ҳуқуқларни, еркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён етилган мурожаатлари шикоят кўринишида ёки бирон бир таклифлар киритилиши шаклида амалга оширилиши мумкин. Бундай мурожаатлар билан албатта ижро органлари уларни зудлик билан ўрганиб чиққан ҳолда қонуний ва адолатли ҳаракатларни амалга ошириши ёки адолатли ва қонуний ҳужжат чиқариши керак бўлиб ҳисобланади. Фуқароларнинг давлат органларига мурожаатлар билан чиқиши уларнинг конституциявий ҳуқуқи ҳисобланади. Хусусан, бу конституциямизнинг 40-моддасида берилган норма ҳисобланади. норманинг мазмуни шундай: Ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига ега.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ижро етувчи ҳокимиятлар давлатнинг ижтимоий ҳаётида енг керакли органлар тизимидир. Негаки, қабул қилинадиган қонунлар ва бошқа ҳужжатлар, ислоҳотлар ҳаммасининг амалга ошишида ижро органларининг ўрни беқиёсдир. Бу органларда жуда катта молиявий, кадрлар сони жиҳатдан ва жуда катта давлат-ҳокимият ваколати берилгани учун ҳам бу органларнинг фаолияти ижро етиш функсиясини тўлақонли амалга оширишининг кафили ҳисобланади. Сўнгги йиллардаги ислоҳотлар орқали ижро етувчи ҳокимият тизимида бир қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Бюрократияни қисқартириш, идоралараро мувофиқлаштириш кучайтирилди. Давлат хизматларини електрон ҳолда амалга ошириш тизими такомиллаштирилди. Ҳокимларнинг ҳисобдорлиги оширилди улар халқ депутатлари кенгашига ҳисобот беради. Виртуал ва Халқ қабулхонаси орқали фуқароларнинг мурожаатлари тизими яратилди. Рақамли технологиялар асосида бошқарувни автоматлаштириш кучайди. Бу ислоҳотлар қисқа муддатда бюрократик тўсиқларни қисқартирди, коррупсияни камайтирди деб айта оламиз. Ўзбекистонда ижро етувчи ҳокимият давлат тизимининг енг фаол тармоғи бўлиб, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида — иқтисодиётдан тортиб ижтимоий соҳа, хавфсизлик, инфратузилма, адлия, таълим ва соғлиқни сақлашга қадар — бевосита амалий бошқарувни амалга оширади. Ислоҳотлар жараёнида ижроия органларининг очиқлиги, самарадорлиги ва фуқароларга хизмат кўрсатиш даражаси ошиб бормоқда. Шу сабабли ижро етувчи ҳокимият мамлакатнинг барқарор ривожланиши, қонунларнинг ҳаётга татбиқ етилиши ва халқ фаровонлигини таъминлашда асосий ўрин егаллайди. Ўзбекистонда 2023-2024 йилларда е-ҳокумат тизими сезиларли тараққиёт етди. Фуқаролар ва корхоналар давлат хизматларидан електроник усулда фойдалана бошлади. Бу ислоҳат бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва шаффофликни оширишга ёрдам бермоқда. Ижро ҳокимият органларı фуқаролар ва тадбиркорларни қандай хизмат кўрсатишлари тўғрисидаги стандартларни белгилаб берди. Бу фуқароларıн ўз ҳуқуқларини билиш ва уларни ҳимоя қилишга имкон беради. Ижро ҳокимият органларининг фаолияти тўғрисида маълумотлар елон қилина бошланди. Ижтимоий медиа орқали фуқаролар давлат бошқарувининг ишлари ҳақида изоҳ олиш имкониятига ега бўлди. Ўзбекистонда ижро ҳокимият органлари фуқаролик жамияти ташкилотлари билан янада яқин ҳамкорлик қила бошлади. Қонун чиқариш жараёнида ва сиёсат ишлаб чиқишда фуқаролик жамиятининг фикрлари муҳим аҳамият касб етиб бормоқда. Ўзбекистонда ижро ҳокимият органларининг ислоҳотланиши мамлакатнинг демократиклаштириш жараёнининг муҳим қисмидир. Рақамлаштириш, шаффофлик ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликни кучайтириш давлат бошқарувини янада самарали бўлишида мухим омиллардан бири ҳисобланади. Амалга оширилаётган ислоҳотлар Ижро етувчи ҳокимият тизимини самарали даражада ишлашини таъминлайди.

 

 

Ўқув-услубий бўлим бош мутахассиси

Шарипов Ҳумоюн