+998 71 200 02 35

"Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлили ва самарадорлигини ошириш усуллари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

13.09.2022 2480

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштириш долзарб масала ҳисобланади, чунки фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийликни таъминлаш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

 

Бугун, Марказ профессор-ўқитувчилари ва масъул ходимлари учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти Суд-ҳуқуқ соҳаси таҳлили бўлими бошлиғи О. Тошев ҳамда бўлим бош маслаҳатчиси Ш.Мирзаевлар иштирокида "Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлили ва самарадорлигини ошириш усуллари" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзаро жонли мулоқот асосида ташкил этилган тадбирда Марказ олимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимига кирувчи давлат органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифлар билдирилди.