+998 71 200 02 35

“Ҳуқуқий фанларни ўқитиш методикаси” мавзусида халқаро тренинг ўтказилди

13.01.2026 94

Институтда “Ҳуқуқий фанларни ўқитиш методикаси” мавзусида хорижий мутахассис — Edvardas Juchne иштирокида тренинг машғулоти ташкил этилди.

Тренинг давомида ҳуқуқий фанларни ўқитишда замонавий педагогик ёндашувлар, интерактив методлардан фойдаланиш, талабаларда танқидий ва ҳуқуқий фикрлашни шакллантириш, шунингдек амалий машғулотларни самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Хорижий мутахассис томонидан ҳуқуқий таълим жараёнида қўлланилаётган илғор тажрибалар, реал мисоллар асосида самарали методик усуллар тақдим этилди ҳамда иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоблар берилди.

Мазкур тренинг профессор-ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятини ошириш, ҳуқуқий таълим сифатини янада такомиллаштириш ҳамда халқаро тажрибани таълим жараёнига жорий этишда муҳим аҳамият касб этди.