Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Ҳудудий адлия бошқарма бошлиқлари биринчи ўринбосарларининг қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда бириктирилган соҳалар фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш борасидаги малакаларини оширишга мўлжалланган дарс машғулотларимизга старт берилди.
Курсдан кўзланган мақсад — Қонунчиликдаги муҳим янгиликлар, бириктирилган соҳалар фаолиятида раҳбарликни амалга ошириш, бошқарувда тизимли таҳлил ва қарор қабул қилишнинг замонавий усуллари, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва методик таъминлаш, ҳамда соҳага оид бошқа мавзулар юзасидан назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш.