+998 71 200 02 35

«ҲАМКОРЛИК ДАСТУРИ» ИМЗОЛАНДИ

19.05.2023 1646

«ТОШКEНТ ҲУҚУҚ БАҲОРИ» ИИИ халқаро юридик форуми доирасида Юристлар малакасини ошириш маркази ва  Япония Адлия вазирлигининг илмий-тадқиқот ва таълим институти ўртасида «Ҳамкорлик дастури»ни имзолаш маросими  бўлиб ўтди.

Меморандумнинг имзоланишидан мақсад - икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳуқуқий таълим сифатини ошириш бўйича тажриба алмашиш, Япония Адлия вазирлигининг илмий-тадқиқот ва таълим институти билан янада барқарор ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳисобланади.