+998 71 200 02 35

Гендер тенглик ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги долзарб масалалари муҳокама қилинди

15.08.2024 1642

Ижтимоий адолатни амалга ошириш учун аёл ва эркакларнинг жамият ҳаётида тенглигини таъминлаш устувор вазифалардан биридир.

   Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ҳамкорлигида гендер тенглик ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги долзарб масалалар юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

   Давра суҳбатида “Хусусий-ҳуқуқий фанлар” кафедраси мудири, доцент Марипова Севархон Арибжановна томонидан хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқейини янада юксалтириш, янгиланиб бораётган Ўзбекистонда гендер тенгликнинг ҳуқуқий асослари, аёллар ҳуқуқларининг миллий қонунчилигимизда қай даражада ҳимоя қилинганлиги тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

  Гендер тенглик соҳасидаги камситишлар ва аёллар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш масалалари, Ўзбекистонда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасидаги қонунчилик, уни такомиллаштириш билан боғлиқ муаммоларнинг ечимлари алоҳида муҳокама мавзусига айланди.

Тадбир якунида хотин-қизлар томонидан таклифлар ва мулоҳазалар тингланди.