+998 71 200 02 35

Фуқаролиги бўлмаган шахслар ва бошпана изловчилар масалалари

14.05.2024 475

Жорий йилнинг 14-май куни Юристлар малакасини ошириш маркази ва БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича агентлиги ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида “Фуқаролиги бўлмаган шахслар ва бошпана изловчилар масалалари” мавзусида мини конференция ташкил этилди.

Конференциядан кўзланган мақсад - фуқаролиги бўлмаган ва бошпана масалалари бўйича салоҳиятини мустаҳкамлаш, фуқаролиги бўлмаганларни камайтириш ва олдини олиш бўйича халқаро стандартлар ва илғор тажрибалар билан таништириш, ушбу муаммоларни ҳал этиш амалиёти билан боʻлишиш ҳамда мутахассислар ва кенг жамоатчилик ўртасида ўзаро тажриба алмашинуви майдонини яратишдан иборат.

Конференцияда Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири, юридик фанлар бо'йича фалсафа доктори (ПҳД) Хайриддин Файзийев, УНҲCР ҳуқуқий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Раъно Сайдумарова, УНҲCР ҳуқуқий маслаҳатчи Ҳанифе Карими, УНҲCР фуқаролиги бўлмаган шахслар масалалари бўйича маслаҳатчи Сергей Гайна ўз маърузалари билан иштирок этишди. 

Асосий маърузалар, муҳокамалар, эркин фикр алмашиш, тадбир иштирокчиларининг назарий ва амалий ишланмалари билан танишиш тарзида олиб борилган ушбу конференция якунида фуқаролиги бўлмаганларни камайтириш ва олдини олиш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.