Юристлар малакасини ошириш марказида "Уч авлод учрашуви" деб номланган маъданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда Юристлар малакасини ошириш маркази фахрийлари ва Марказда фаолият юритиб келаётган ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан Касбий кўникмаларни ривожлантириш кафедраси мудири, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгаши раиси Хайриддин Файзиев кекса авлод вакилларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш миллий қадриятларимиздан эканини таъкидлаб, уларнинг узоқ йиллик самарали хизматлари давомида орттирган тажрибалари, жасорати ва фидойилиги ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясида алоҳида ўрин тутишини, ибратли ҳаёт йўллари эса ёшларда ғайрат-шижоатни, элу юртидан ғурурланиш туйғусини кучайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Фахрийлар хизмат ва ҳаёт тажрибалари билан яқиндан ўртоқлашишди. Улар ёш авлод вакилларининг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар қайтарди.