Жорий йилнинг 2-3 март кунлари Марказ профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун «Давлат органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши самарали кураш тизимини жорий этиш» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренинг Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мутахассислари томонидан ўтказилиб, унда давлат органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши ички назорат тизими (комплаэнс) тушунчаси, асосий элементлари ва ҳуқуқий асослари, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш индикаторлари ҳақида маълумот берилди.
Тадбир Германиянинг Конрад Аденауер номидаги жамғармасининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.