+998 71 200 02 35

“Давлат муассасаларида коррупциянинг олдини олиш соҳасидаги тизимли ислоҳотлар асосида юридик кадрларнинг малакасини ошириш” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

24.09.2024 1777

Сўнги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишда кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келмоқда. Уларнинг самарали бўлиши, биринчи навбатда, мазкур соҳага оид ҳуқуқий асосларнинг яратилиши ва уларда аниқ йўналиш ва вазифалар белгиланиши муҳим аҳамият касб этади. 

   Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Германиянинг Конрад Аденауер номидаги жамғармаси билан ҳамкорликда “Давлат муассасаларида коррупциянинг олдини олиш соҳасидаги тизимли ислоҳотлар асосида юридик кадрларнинг малакасини ошириш” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

   Тадбирда соҳа бўйича Германия ва Сингапур экспертлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасидаги миллий муассасалар вакиллари иштирок этишди.

   Конференция мақсади - аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқ соҳасидаги билим ва малакасини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ёш авлодни коррупцияга қарши курашиш руҳида тарбиялаш, коррупцияга қарши курашишнинг долзарб муаммолари юзасидан илмий-тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини, шу жумладан, хорижий тажрибани ўрганишдан иборат.

   Халқара илмий-амалий конференция якунида коррупция қарши кураш соҳасида аҳоли ва давлат хизматчиларининг билим ва малакасини ошириш, соҳага оид ҳуқуқий таълим ва тадқиқотни ривожлантириш бўйича фойдали тавсиялар берилди.