+998 71 200 02 35

Буюртмачи ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий семинар ташкил этилди

12.02.2024 936

Жорий йилнинг 12 февраль куни Юристлар малакасини ошириш марказининг Ўқув жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими, Фан, инновация ва таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўлими ва "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ Юридик департменти билан ҳамкорликда амалий онлайн семинар бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳамкорликнинг истиқболлари ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ юридик хизмати ходимларининг (юрисконсультлар) малакасини ошириш ўқув курсларини самарали ташкил қилиш, ушбу ўқув курслар бўйича ўқув дастурларига киритиладиган мавзулар муҳокама қилинди.

Семинарда "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ Юридик департменти директор ўринбосари Т.Алиев иштирок этди.