Юристлар малакасини ошириш марказида турли йўналишлар бўйича навбатдаги ўқув курсларимиз бошланди. Ушбу ҳафтадан адвокатлар, юрисконсультлар, нотариуслар, медиаторликка номзодлар, мақсадли манзилли ҳамда қисқа муддатли курсларда жами 9 та гуруҳда 211 та тингловчи машғулотларда қатнашмоқдалар.
Курсларимиз анъанавий ва масофавий (онлайн) шаклда ўтказилиб, унга Марказ профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда амалиётчи мутахассислар ҳам жалб қилинган.