Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан малака ошириш ўқув курсларида таҳсил олаётган навбатдаги "Aдвокатлар" гуруҳи тингловчилари учун “Бинар” шаклида ўқув машғулоти ўтказилди
![](https://telegra.ph/file/a386884d711904e3e419a.jpg)
Ўқув машғулоти Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари М.Исроилов ва А.Фаттаховлар томонидан “Солиқлар турлари ва солиққа тортилишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида бўлиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/801edfd4f2648562fae93.jpg)
![](https://telegra.ph/file/404bc2570160c3fb672dc.jpg)
Дарс машғулотлари давомида тингловчилар:
- солиқлар ва йиғимларни белгилаш;
- жорий этиш, бекор қилиш тартибига доир масалалар ва бошқа ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.