+998 71 200 02 35

«Банклар юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш курси» ўқув дастурининг муҳокамасига бағишланган амалий семинар ўтказилди.

24.02.2023 1514

Юристлар малакасини ошириш марказида таълимнинг анъанавий малака ошириши билан бир қаторда касбий ўқитишнинг уйғунлашган, иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган янги тизимлари жорий этилди. 

Шунингдек, ҳар бир соҳага алоҳида ёндошган ҳолда ўқув дастурлари ишлаб чиқилмоқда.  

Жорий йилнинг 23 февраль куни «Банклар юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш курси» учун мўлжалланган ўқув дастури лойиҳасини муҳокама қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари юридик хизматлари раҳбарлари учун амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда банклар юридик хизматлари раҳбарлари ва ходимларининг малакасини ошириш самарадорлигини юксалтириш масалалари, ўқув курсларининг давомийлиги, ўқитиш шакллари ҳамда ўқув дастурларига киритилиши лозим бўлган модуллар ва мавзулар муҳокама қилинди.