+998 71 200 02 35

Адлия вазирлиги ва АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (ЮСАИД) ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилди

30.08.2024 1172

Жорий йилнинг 27-29-август кунлари Жиззах ва Навоий вилоятларида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (УСАИД) ҳамкорлигидаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ривожлантириш” қўшма лойиҳасини амалга ошириш режаси юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Юристлар малакасини ошириш маркази директори Канязов Есемурат Султамуратович иштирок этди.

Тадбир амалий тарзда ташкил этилиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш, унда аҳолининг иштирокини кучайтириш масалаларида фикр алмашилди. 

 Ўз навбатида ваколатли орган сифатида адлия бошқармаси томонидан ушбу соҳани такомиллаштириш юзасидан таклифлар берилди.