+998 71 200 02 35

Адлия муассасалари ўртасида «Адлия спартакиадаси» ўтказилди

11.09.2023 859

Адлия вазирлиги тизимида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимлар ўртасида спортни янада оммалаштириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, спорт билан мунтазам шуғулланишини рағбатлантириш, шунингдек ходимлар ўртасида жамоавий ва дўстона муҳитни шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 8-10 сентябрь кунлари адлия муассасалари  ўртасида биринчи марта   «Адлия спартакиадаси» ташкил  қилинди. 

Адлия спартакиадасида спортнинг 9 тури бўйича 9 та адлия муассасалари ўзаро баҳс олиб борди.

Ҳотин-қизлар спортнинг дартс, бадминтон, стол тенниси, енгил атлетика, шахмат ҳамда шашка каби спорт турларида, эркаклар эса мини-футбол, армрестлинг, енгил атлетика, шахмат ҳамда шашка каби спорт турларида беллашишди.

Юристлар малакасини ошириш маркази жамоаси ҳам фаол иштирок этди.

Аёллар ўртасида ўтказилган  шашка мусобақаси натижалари:

2-ўрин Шахзода Абдуллаева;

ва бадминтон мусобақаси натижалари: 

3-ўрин Дилором Шоюнусова