+998 71 200 02 35

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲУҚУҚ ТИЗИМИДА МЕДИАЦИЯ

14.02.2020 3217

2020 йилнинг 14 февраль куни  “Фуқаровий ҳуқуқий фанлар” кафедраси мудири доц. С.А.Марипова “Медиаторлар” ўқув курси тингловчилари билан Ўзбекистон Республикаси адвокатлар палатасида “Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ тизимида Медиация” мавзусида тренингда иштирок этишди. Тренинг Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлат қуришни қўллаб қувватлаш” минтақавий дастури билан ўзаро ҳамкорлик доирасида ташкил этилди.

Тренингни Ўзбекистондаги ваколатхона (GIZ) раҳбари Йорг Пуделка очиб берди. Тренингда хорижлик экспертлар Украинанинг Я.Мудрий номидаги олийгоҳида ташкил этилган медиаторлик маркази  медиатори Aлина Сергеева  ҳамда Татьяна Цувиной ўз маърузалари ва кейс-стадилари билан иштирок этмоқда.

 Тренингни биринчи куни давомида низоларни ҳал қилишнинг муқобил усули сифатида медиациянинг суд тизими ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари муносабатларининг ҳуқуқий асослари, медиаторларнинг ҳуқуқлари ҳамда кафолатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

 Ўқув семинар жараёнининг иккинчи куни медиаторнинг медиация жараёнида қўллаши мумкин бўлган методлар, медиаторлик тартиблари, низоли вазиятларни ҳал этишда медиатор маҳоратининг тутган ўрни масалаларига бағишланди.

  Ўтказилган тренинг иштирокчилар учун қизиқарли, самарали бўлиш билан бирга, хорижий тренерлар томонидан белгиланган мавзулар имкон қадар кенгроқ очиб беришга, ўзларининг амалий кўникмаларини тингловчилар билан баҳам кўришга, халқаро тажрибани ёритиш асосида олиб борилганлиги сабабли ўз олдига қўйилшган мақсадга эришилди.

Тренинг ташкилотчилари Йорг Пуделка-Ўзбекистондаги ваколатхона (GIZ) раҳбари, Украинанинг Я.Мудрий номидаги олийгоҳида ташкил этилган медиаторлик маркази  медиатори Aлина Сергеева  ҳамда Татьяна Цувиной ҳамда тренинг иштирокчиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристларни малакасини ошириш маркази “Фуқаровий ҳуқуқий фанлар” кафедраси мудири доц. С.А.Марипова томонидан мавзуга оид интервьюлар берилди.