+998 71 200 02 35

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИДА САЙЁР АМАЛИЙ ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ

18.02.2020 3224

 Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида малака ошириш курслари тингловчиларининг касбий билим ва кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотларида мунтазам сайёр амалий ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, 2020 йил 18 февраль куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” кафедраси доценти, ю.ф.н. Ш.Н.Рахманов бошчилигида туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ва ходимларидан иборат малака ошириш курси тингловчилари иштирокида навбатдаги сайёр амалий ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулоти давомида тингловчиларга Интеллектуал мулк агентлиги Бошқариш, лицензиялаш, депонентлаш ва патент ҳужжатлари бўлими бош мутахассиси Моисеева Анастасия Николаевна ва “Ихтиро ва фойдали моделлар булимининг сектор раҳбари Умирова Муяссар Эркиновналар интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, интеллектуал мулк масалалари бўйича халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ўзаро муҳофаза қилиш ҳақидаги халқаро шартномаларни тузиш орқали йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш каби йўналишларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот беришди.

Шундан кейин, тингловчилар Интеллктуал мулк агентлиги Ахборот – ресурс марказига ташриф давомида турли кўргазмали материаллар билан танишдилар.

Мазкур амалий машғулот савол-жавоб ва ўзаро мулоқот тарзида ўтди ва тингловчиларда катта таассурот қолдирди.