+998 71 200 02 35

Аdvokatlar palatasida uchrashuv

26.12.2019 3759

2019 йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида Юристлар малакасини ошириш марказида малакасини ошираётган адвокатлар учун “Адвокатларнинг малакасини ошириш ҳамда масофавий таълим олиш” мавзусига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни Марказ доценти С.Марипова ҳамда Адвокатларни касбий тайёрлаш департаменти бошлиғи А.Маҳаммадиевлар олиб бордилар. Унда адвокатларнинг малакасини ошириш ва масофавий таълим олиш борасида ҳамда Адвокатлар палатасида ташкил этилган “Адвокатларни ҳимоя қилиш департаменти ҳақида”, адвокатура институтини такомиллаштириш ҳамда бугунги кунгача амалга оширилган ишлар ҳамда келажакдаги ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида адвокатлар қонун ҳужжатлари ва адвокатлик касбини янада такомиллаштириш ҳамда масофавий таълим олишга қаратилган масалалар бўйича фикр алмашишди.