+998 71 200 02 35

Республика илмий-амалий конференцияси материаллари жамланган тўплам нашр этилди

25.05.2021 3599

Хабарингиз бор, 2021 йилнинг 16 апрель куни Юристлар малакасини ошириш марказида "Интеллектуал мулк ҳуқуқи қонунчилигини такомиллаштириш: назария ва амалиёт муаммолари" мавзусидаги республика анжумани ўтказилди.

Ушбу муносабат билан Республика илмий-амалий конференцияси материаллари жамланган тўплам нашрга тайёрланди.

Конференция материаллари тўпламида интеллектуал мулк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва контрафакт маҳсулотларни тарқалишига қарши курашиш борасида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари, бу борада Ўзбекистон ва жаҳон тажрибасига оид фикр-мулоҳазалар ёритилган.

Ҳуқуқшунослик йўналишидаги олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар, магистрантлар ҳамда тингловчи-талабалари фойдаланишлари мумкин.