+998 71 200 02 35

Ҳашар – элга ярашар

21.08.2021 11892

Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Зотан, озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг янада кўркам бўлишига замин яратади. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашар муҳим ўрин тутади. Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилмоқда.  

Ҳукумат фармойишига асосан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги юристлар малакасини ошириш маркази раҳбар ва ходимлари ўз ихтиёрлари билан ушбу хайрия ҳашарида фаол иштирок этдилар.

Марказ ходимлари ҳашарни бино атрофига гул кўчатлари ва манзарали дарахт кўчатлари экиш билан бошлади. Атроф супуриб-сидирилди, чанг ғуборлардан тозаланди, дарахтлар оқланди.

Ушбу тарғибот-ташвиқот тадбирларида жойларда иш берувчилар томонидан ҳашарда кўзда тутилган ишлар учун ишчиларни мажбурий тарзда жалб этишга мутлақо йўл қўйилмайди, акс ҳолда мутасаддиларга нисбатан жазо чоралари қўлланади.

Юртнинг обод бўлишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишни инсоний бурчи деб билган Марказ ходимлари айни дамда ҳашарни давом эттирмоқдалар. Бугун чиндан ҳам ҳашар озодалик, саранжомлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлигимиз рамзи эканини яна бир карра намоён этмоқда