+998 71 200 02 35

Юридик фанлар доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациянинг ҳимояси ўтказилди.

29.12.2020 3706

Юристлар малакасини ошириш марказида Судьялар олий мактаби мустақил изланувчиси юридик фанлар номзоди, доцент Сулайманов Одилжон Раббимовичнинг “12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ” ихтисослиги бўйича “Суд ҳокимияти мустақиллигига оид халқаро-ҳуқуқий стандартларни имплементация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари” мавзусидаги юридик фанлар доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясининг ҳимояси ўтказилди.


Диссертациянинг натижаларини амалиётга татбиқ қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида талабгор томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар Илмий кенгаш томонидан муҳокама қилинди ва тасдиқланди.
Илмий кенгаш томонидан овоз бериш натижаларига кўра Сулайманов Одилжон Раббимовичга юридик фанлар доктори илмий даражасини беришга лойиқ деб топди.