Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 22 июлда тасдиқланган тақсимот-режа ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан қабул қилинган тегишли буйруқ асосида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва ДХМ бошлиқлари ҳамда ходимлари учун онлайн шаклдаги малака ошириш ўқув машғулотлари бошланганлиги бўйича хабар берган эдик.
Бугун, мазкур реал вақт режимида олиб борилган малака ошириш ўқув машғулотлари якунланиб, айни дамда тингловчилардан онлайн имтиҳон қабул қилинмоқда.
Имтиҳонларни мувафаққиятли топширган тингловчиларга сертификатлар тегишли тарзда етказилади..