2019 йил 23 декабрь куни Юристлар малакасини ошириш марказида Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) ваколатхонасининг раҳбари, “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни ривожлантириш” дастурининг директори жаноб Йорг Пуделька ҳамда ушбу дастурнинг миллий координатори Санжар Назаров билан учрашуви бўлиб ўтди.
Марказ директори Қ.Бурҳанов меҳмонларнинг ташрифидан мамнунлигини, Марказнинг асосий фаолияти, ўқув жараёнининг олиб борилиши, Марказда адвокатлар, давлат ташкилотлари ҳамда муассасаларинг юристконсультлари, нотариуслар, давлат хизматлари агентликлари ходимларининг малакаси оширилиши, уларга юқори салоҳиятли профессор-ўқитувчилар маъруза қилишларини билдирди.
Жаноб Й.Пуделька билан бўлган учрашув давомида “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни ривожлантириш” дастурининг фаолияти, 2020 йилда Марказда семинар-тренинг, конференциялар ўтказилиши, хорижий экспертларнинг ўқув жараёнига жалб қилиниши ва маъмурий ҳуқуқ бўйича Марказ вакилларининг Германияда тажриба алмашишлари ва Марказ кутубхонасини янги адабиётлар билан таъминлаш ҳақида ҳам муҳокамалар қилинди.
Й.Пуделька ушбу учрашувдан мамнунлигини, келажакда ҳамкорликни давом эттиришга умидворлигини билдириб, раҳбариятга ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.