+998 71 200 02 35

Андижонда сайёр малака ошириш курсларининг навбатдаги босқичи бошланди

22.01.2020 3308

2020 йилнинг 20 январида Андижонда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари юридик хизмати ходимлари ҳамда адвокатлар учун икки ҳафтага мўлжалланган 72 соатлик сайёр малака ошириш ўқув курслари очилди. Малака оширишда 100 га яқин тингловчи иштирок этмоқда.

Машғулотларга Юристлар малака ошириш марказининг етакчи профессор-ўқитувчилари билан бирга вилоят адлия бошқармаси, Алвокатлар паласининг вилоят ҳуқудий бошқармаси вакиллари ва амалиётчи мутахассислар жалб қилинган.

Машғулотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида “Блиц-сўров”, “Ақлий ҳужум”, “Кейс-стади”, “Кичик гуруҳда ишлаш” ва бошқа интерфаол усуллари қўлланилиб, ўқув жараёнида инновацион педагогик ва ахборот коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилмоқда.

Малака ошириш давомида тингловчилар Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштириш жараёнлари, қонунчиликдаги янгиликлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмлари, коррупцияга қарши курашишнинг миллий ва халқаро тизими, давлат хизматчиларининг касб ва одоб-ахлоқ қоидалари, фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асослари, маъмурий тартиб-таомиллар ва бошқа мавзуларга оид маърузалар тинглайди.

Малака ошириш жараёнида тингловчилар жойларда қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш ва ваколатли органларга киритиш тартиблари билан танишишдан ташқари, соҳада юзага келаётган муаммоларни таҳлил қилиш, ҳуқуқий баҳо бериш ва ечиш билан боғлиқ кўникмаларга эга бўладилар. Малака ошириш педагогик ва ахборот технологияларини қўллаган ҳолда амалга оширилмоқда.

Малака ошириш курсларини муваффақиятли тугатган тингловчиларга белгиланган тартибдаги сертификатлар берилади..