+998 71 200 02 35

Адвокатлар учун масофовий таълим платформаси ишга туширилди.

29.05.2020 3035

Юристларни малакасини ошириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум ҳамда юрист кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига асосан “Адвокатларни малакасини ошириш” бўйича махсус ўқув дастур ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Ушбу ўқув дастури асосида Марказнинг адвокатларни ўқитиш бўйича масофавий таълим платформаси яратилди.

Ўқув курслари офлайн ва онлайн шаклларда ташкил этилади.

Шунингдек, 2020 йилнинг 1 июнь кунидан бошлаб, адвокатларнинг дастлабки гуруҳи учун масофавий ўқув курслари бошланиши режалаштирилмоқда.

Эндиликда, адвокатлардан ташкил топган тингловчилар Марказнинг расмий веб сайтидаги масофавий таълим (http://uzmarkaz.uz/uzc/page/m) саҳифаси орқали ишдан ажралмаган ҳолда масофавий шаклда малакасини ошириш имкониятига эга бўладилар.

Малака ошириш курсларида ўқув жараёнининг давомийлиги 3 ойни ташкил этади. Умумий ўқув соати эса 72 соат этиб белгиланган.

Масофавий таълим платформасини ишга туширишда яқиндан ҳамкорлик қилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатсига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Мурожаат учун телефонлар:

71 234 54 30; 71 234 54 72; 71 234 53 46.