+998 71 200 02 35

АДВOКАТЛАР ПАЛАТАСИДА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ

05.03.2020 4568

2020 йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида Юристлар малакасини ошириш марказида малака ошираётган адвакатлар гуруҳи тингловчилари учун амалий машғулот  бўлиб ўтди.

Ўқув машғулоти “Фуқаровий-ҳуқуқий фанлари кафедраси мудири доцент Марипова Севархон Арибжановна ва Палатанинг масъул ходимлари томонидан ўтказилди. Амалий машғулот давомида тингловчилар адвакатура соҳасидаги ислоҳотлар ва бу борада қабул қилинаётган янги қонунлар ва амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти билан яқиндан танишдилар. 

Шунингдек, шу куни тингловчилар Адвокатлар палатасида “Ўзбекистонда ҳуқуқий касбни янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида иштирок этдилар. Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг раиси О.Қ. Эрназаров ва кафедра мудири доцент С.А. Марипова “Адвокатлик фаолиятида малака оширишнинг зарурати ва аҳамияти” мавзусида маъруза қилди.