+998 71 200 02 35

Юристлар малакасини ошириш: замонавий ҳолати ва келажакдаги истиқболи

28.02.2020 4705

2020 йил 27 февралда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Ўзбекистондаги USAID ( АҚШ) агентлиги билан ҳамкорликда Самарқанд вилояти адлия идораси ходимлари, адвокатлар ва юридик хизмат ходимлар учун “Юристлар малакасини ошириш: замонавий ҳолати ва келажакдаги истиқболи” мавзусида семинар тренинг ташкил этилди.

Адлия тизимида аҳоли билан малакали ишлаш юридик ходимларнинг самарали фаолият олиб боришида муҳим аҳамиятга эга. Ҳар қандай юридик малакага эга бўлган шахсда аҳоли билан ишлаш тажрибаси ҳамда ривожланган коммуникатив (оғзаки ва ёзма) қўникмалари бўлиши лозим.

Семинар-тренингнинг мақсади юрист кадрларнинг қонуний фаолияти учун зарур бўлган асосий ва махсус кўникмаларни ҳамда касбий аҳамиятга эга бўлган фазилатларни шакллантириш ҳисобланади.

Семинар-тренинг учта сессиядан иборат бўлиб, қўйидаги тематик блокларни ўз ичига олади: юристнинг касбий фазилатлари ва кўникмалари; адвокатнинг касбий фазилатлари ва кўникмалари; Ўзбекистон Республикасида медиация: ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари.

Семинар тренинг натижасида, қисқа вақт мобайнида иштирокчилар касбий билимларни сезиларли даражада ва ҳар томонлама ошириб, ўзларини қизиқтирган ва долзарб саволларга жавоб олишга муваффақ бўлишди.

Мавзунинг долзарблигини ва унга мутахассисларнинг доимий қизиқишини инобатга олган ҳолда, Юристлар малакасини ошириш маркази мазкур соҳадаги илғор тажриба ва инновацияларни ҳисобга оллиб, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда ахборот–таълим ва маърифий тадбирларни ўтказишни доимий равишда ўтказиб боришни режалаштирган