+998 71 200 02 35

ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН ОНА ТИЛИМ!

21.10.2021 2822

Бугун Юристлар малакасини ошириш марказида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Қадринг баланд бўлсин она тилим"  номли адабий-маърифий тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Ахмедов, “Нотиқлик санъати” Академияси раҳбари, филология фанлари номзоди Раҳимбой Жуманиёзов, сиёсий фанлар доктори, профессор Нарзулла Жўраевлар иштирок этдилар.

Мушоира тарзида ўтган бадиий тадбир Марказ профессор-ўқитувчилари ва ходимлари томонидан олқишлар билан қабул қилинди.

Тадбирда таниқли меҳмонлар она тилимизнинг ўзига хослиги, бугунги кунда давлат тилининг нуфузи ва мақомини ошириш борасидаги ислоҳотларга тўхталиб ўтдилар, ҳар бир ватан фарзанди ўз она тилини севиши, унинг қадр-қимматини эъзозлашда фаол иштирок этиши зарурлигини таъкидладилар. Она тилини улуғловчи шеърларидан ўқиб бердилар.