Юристлар малакасини ошириш маркази Касбий кўникмаларни ривожлантириш кафедраси ўқитувчиси Ж.Муротов томонидан иқтисодий ва бошқа муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни медиация орқали ҳал этишнинг ўзига хос хусусиятларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Мазкур давра суҳбатида низоларни ҳал этишда медиация институтини қўллаш заруратлари ҳақида сўз юритилди. Бугунги кунда хорижий давлатлар амалиётида медиация институтининг самарадорлиги, медиация институтининг қўлланилиши ярашув институтига кўмаклашувчи ҳамда низоларни судга қадар ҳал бўлишига ёрдам берувчи жараён эканлиги ҳақида атрофлича маълумот берилди.