+998 71 200 02 35

Коррупцияга қарши курашиш



КОРРУПЦИЯГА НИСБАТАН МУРОСАСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ЮРИСТЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ МУРОЖААТИ

 

"Адлия органлари ва муасасаларида коррупсияга қарши ички назорат тизими: савол ва жавоблар"

 

 

Aдлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш бўлими ҳаволаси

Коррупцияга қарши кураш

бугунги куннинг долзарб масаласи

Коррупцияга қарши кураш дунё миқёсида  бугунги кунинг энг долзарб масалаларидан бир бўлиб қолмоқда. Бу иллатга қарши кураш дунёнинг кўплаб мамлакатларини  қамраб олмоқда. Ўзбекистон Республикаси ҳам коррупцияга қарши курашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Хозирги пайтда республикамизда коррупцияга қарши кураш доирасида бир қатор дастурлар қабул қилинди ва улар бўйича  кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Коррупцияга қарши кураш доирасида Адлия вазирлиги томонидан ҳам бир қатор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, унда адлия тизимига кирувчи идоралар ва муассасалар фаол иштирок  этиб келмоқда. Хусусан, Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш марказида ҳам коррупцияга қарши кураш бўйича бир қатор ишлар ишлар амалга оширилди 2018-2019 ўқув йилида ю.ф.н., доцент Г.Алимовнинг «Юридик шахсларнинг коррупцион ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлигини тартибга солувчи халқаро стандартлар тизими» мавзусидаги монографияси тайёрланиб чоп этилди, и.ф.д., профессор Б.Исроилов (муаллифлар жамоаси) томонидан 2018 йил декабрда Санкт-петербург политехника университети олимлари билан хаммуаллифликда “Современная система противодействия отмыванию преступных доходов и финансированию терроризма”  ва “Экономическая безопасность”  ўқув қўлланмалари чоп этилди. Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги (Инновацион ривожланиш вазирлиги) гранти доирасида Г.Алимов ва Б.Исроилов ҳаммуаллифлигида “Теневая экономика, коррупция, взяточничества: уголовно-проавовая оценка” номли монографияси тайёрланиб чоп этишга топширилди.

Шунингдек, Юристлар малакасини ошириш марказига мунтазам равишда таҳсил олишга келган барча тоифадаги тингловчилар гуруҳлари учун, марказ Жиноий ҳуқуқий фанлар кафедраси томонидан “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари”, Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси томонидан “Коррурпцияга қарши курашнинг ҳалқаро ҳуқуқий асослари ва хорижий мамлакатлар тажрибаси” мавзуларида маърузалар ўқиб келинмоқда.

2019 йил 09 январидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5618-сонли, «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксаалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони юзасидан Марказ профессор-ўқитувчилари республикамизнинг барча минтақаларида хизмат сафарларида бўлишиб аҳоли ўртасида Фармонда назарда тутилган бошқа долзарб вазифалар қаторида коррупцияга қарши курашишда аҳолини ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масалаларда юздан ортиқ маърузалар ўтказишди.

Марказ мутахассислари ва профессор-ўқитувчилари республикамиз миқёсида ўтказилган коррупция мавзусига оид ўнлаб илмий амалий конференция, давра суҳбатларида маърузалар билан иштирок этиб келишмоқда.  Юристлар малакасини ошириш маркази жамоаси коррупцияга қарши кураш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ҳамда  Адлия вазирлигини коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилиши назарда тутилган чора-тадбирлар режаларининг тегишли бандларини ижросини ҳам ўз вақтида таъминлаб келмоқда. Юристлар малакасини ошириш маркази бундан кейин ҳам   республикамизда коррупцияга қарши кураш борасида  амалга оширилаётган чора-тадбирлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича амалга оширилаётган улкан ишларга ўз хиссасини қўшиб боради.