+998 71 200 02 35

Фан, инновация ва таълим дастурларини ишлаб чиқишбўлими


Фан, инновация ва таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 27 июндаги 531-сон қарори билан ташкил қилинган.

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Адлия вазирлигининг қарор ва бўйруқлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга таалуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Марказ Устави, Илмий кенгаши қарорлари, Марказ директорининг бўйруқлари ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг буйруғи билан тасдиқланган Низомига амал қилади.

Бўлим Марказнинг таркибий тузилмасининг бўғини ҳисобланади ва унинг таркиби Марказ тузилмасига асосан белгиланади.

Бўлим таркиби бўлим бошлиғи ва 1 нафар бош мутахассисдан иборат.

Бўлим ташкил этилган пайтдан 2020 йил январь ойигача бўлимга Жўраев Жавлонбек Норбобоевич раҳбарлик қилган.

 Ҳозирда бўлимга Хасанов Шавкатбек Хайбатуллаевич раҳбарлик қилмоқда.

Бўлим Марказ директори ҳамда директорнинг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосарига бўйсунади.

БЎЛИМНИНГ МАҚСАДИ:

Марказда илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион фаолиятнинг устувор йўналишларини ўқув жараёнига жорий этилишини ҳамда таълим дастурларини ишлаб чиқилишини таъминлаш.

БЎЛИМНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ:

Марказда қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича тақсимот режага кўра ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;

ўқув жараёнида ўқув дастурларга риоя этилишини таъминлаш;

ўқув машғулотлар жадвалларини тузиш;

ўқув машғулотларнинг ҳисобини юритиш;

ўқитувчилар томонидан ўқув юкламаларининг бажарилишини назорат қилиш;

Марказда ўқитиладиган фан ва мавзулар бўйича имтиҳон, синов ва тест саволларини тайёрланишини таъминлаш;

Марказ профессор-ўқитувчилар, докторант ва илмий изланувчиларнинг фан ва инновация соҳаларидаги тажрибаларини ўқув жараёнига тадбиқ этилишини таъминлаш;

Марказга соатбай асосда ишга кирувчилар билан ишларни ташкил этиш;

қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ таълим хизматлари бўйича маркетинг фаолиятини режалаштириш ва амалга ошириш;

Бўлимга қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳамда Адлия вазирлиги ва Марказ раҳбарияти томонидан ваколати доирасида қўшимча вазифалар юклатилиши мумкин.

БЎЛИМ ФАОЛИЯТИНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ:

Марказда қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича тақсимот режасига кўра ишлаб чиқилган ўқув дастурларини тасдиқлатишни таъминлаш;

ўқув жараёнида ўқув дастурларга риоя этилишини назорат қилиш;

ўқув машғулотлар жадвалларини тузиш мақсадида тегишли вазирликлар ва идоралар билан ишлаш;

келиб тушган буюртмалардан келиб чиқиб, ўқитиладиган фан ва мавзулар бўйича машғулотлар жадвалларини тузиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлатиш;

Марказда ўқитиладиган фан ва мавзулар бўйича тайёрланган имтихон, синов ва тест саволларини умумлаштириш, сифатини аниқлаш ва ўқув жараёнига жорий этиш;

профессор-ўқитувчилар (шу жумладан, соатбай асосда ишлаётганлар) томонидан ўтилган ўқув машғулотларнинг ҳисобини юритиш ва умумлаштириш;

кафедралар томонидан ўқув юкламанинг шаклланиши ва бажарилиши бўйича ҳисоботларни тайёрлаш;

Марказда қайта тайёрланувчи ва малакасини оширувчи тингловчилар ҳисобини юритиш;

Марказнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини ва инновация ютуқларини ўқув жараёнига жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш;

фан, инновация ва таълим дастурлари бўйича экспертизани амалга оширишни таъминлаш;

Марказда халқаро, республика, минтақавий, сохавий илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва бошқа илмий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.

  Бўлимнинг телефон рақами: (+ 99871) 234-53-39