Бухгалтерия” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 июлдаги 364-сонли қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги” 531-сонли қарорига асосан, қайта ташкил этилган.
Бухгалтерияга турли йилларда бир қатор мутахассислар, жумладан: 2005-2006 йилларда Л.Ф.Мамонтова, 2007-2008 йилларда И.Н.Кроморенко, 2009 йилда И.Ё.Хонбердиев, 2010 йилда Й.Ш.Хажиев ва 2011 йилда А.Джўраев, 2012-2020 йилларда И.Ибрагимовлар бошчилик қилишган.
2020 йил октябрь ойидан бошлаб бухгалтерияга Акмал Соатмуродович Нормуродов раҳбарлик қилиб келмоқда.
Ўтган йиллар мобайнида бухгалтерияда И.Н.Кроморенко, О.Лопухова, З.Окбаев, Д.Шаюнусова, Н.Жўраев ва А.Тоғаев, А.Нормуродов, Ж.Назаров каби ходимлар бухгалтер ва кассир лавозимларда меҳнат қилганлар.
Бухгалтерия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Молия вазирлигининг тегишли йўриқномаси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Адлия вазирлигининг қарор ва бўйруқлари, Марказ Устави, Илмий кенгаши қарорлари, Марказ директорининг бўйруқлари ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг буйруғи билан тасдиқланган Низомига амал қилади.
Бухгалтерия таркиби бош бухгалтер, 1 нафар бош мутахассис ва кассирдан иборат.
Бош бухгалтер - Нормуродов Акмал Соатмуродович;
Бухгалтер - Шаюнусова Дилором Рустамовна;
Бухгалтериянинг асосий вазифалари:
Бухгалтериянинг мақсади Марказда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларни тўғри юритилишини ташкил этишдир.
Бухгалтериянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир:
Марказда бухгалтерия ҳисобини Молия вазирлигининг тегишли йўриқномаси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилган ҳолда юритиш, ҳисоб ишларини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда ташкил этиш;
Марказда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш, унинг тўлиқ ва аниқ юритиш, молия-хўжалик операцияларнини назорат қилиш, ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишини, шунингдек, бухгалтерия ҳужжатларининг сақланишини таъминлаш;
бюджет маблағларини, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағларни ҳаражатлар сметасини кўзда тутилган муайян мақсадларга тўғри сарфланиши, шунингдек, пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги устидан мунтазам назорат қилиш;
тизимига кирувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини қонунчилик талабларига мувофиқ юритилишини назорат қилиш;
ташкилотда ходимларнинг иш ҳақларини ва унга тенглаштирилган тўловларини белгиланган тартибда ҳамда ўз вақтида ҳисоблаб чиқиш;
смета ижросини жараёнида вужудга келадиган юридик ва жисмоний шахслар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;
пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва моддий қимматликлар, шунингдек, бошқа активларни ва мажбуриятларни инвентаризация қилишда қатнашиш, инвентаризация натижаларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш;
моддий жавобгар шахсларга уларнинг жавобгарлигида турган моддий қимматликларнинг бутлигини сақлаш ва ҳисобини олиб бориш юзасидан тушунтириш ишларини ўтказиш;
моддий қимматликларни олиш учун берилган ишончномаларни ҳисобини юритиш ва улардан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш;
молиявий ҳисоботларни белгиланган муддатларда тузиш ва топшириш;
ташкилот раҳбари тасдиқлаши учун харажат сметаларини ва уларга илова қилинадиган ҳисоб-китобларни тузиш (агар режалаштириш Бухгалтериялари ёки ушбу вазифани амалга оширувчи лавозим штатлар жадвалида назарда тутилмаган бўлса);
асосий воситалар ҳамда бошқа моддий қимматликларни уларнинг сақланиш ва фойдаланиш жойларида бутлигини мунтазам назорат қилиш;
бухгалтерия ҳужжатларини, ҳисоб регистрларини, шунингдек, харажатлар сметаларини (илова ҳисоб-китоблари билан бирга) сақланишини таъминлаш (агар режалаштириш Бухгалтериялари ёки ушбу вазифани амалга оширувчи лавозим штатлар жадвалида назарда тутилмаган бўлса);
Марказнинг Маъмурий-хўжалик Бухгалтерия билан бирга моддий-техника таъминоти, молиявий-хўжалик фаолияти масалаларини тегишли тартибда мувофиқлаштириш.
Бухгалтерияга қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳамда Адлия вазирлиги ва Марказ раҳбари томонидан ваколати доирасида қўшимча вазифалар ва йўналишлар юклатилиши мумкин.
Бухгалтерия фаолиятининг йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Марказда пул маблағлари, товар-моддий бойликлар ва асосий воситаларнинг ҳаракати буйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини белгиланган қоидаларга асосан қатъий олиб борилишини таъминлаш;
молиявий ҳисоботларни тахлил қилиш ва умумлаштириш, белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Марказнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилишини таъминлаш;
Марказнинг бюджет ва бюджетдан ташқари ҳисоб рақамларига пул маблағларининг шу жумладан шартнома асосида ўқитилаётган тингловчилардан келиб тушаётган тўловларни тўғри ҳисобланишини ҳамда ўз вақтида ўтказилишини ташкиллаштириш, ҳисобини уларнинг мақсадли ва тўлиқ сарфланишини ташкиллаштириш, ўрганиш, таҳлил қилиш ва натижаси юзасидан раҳбариятга ахборот бериб бориш;
ажратилган маблағларни ҳамда товар-моддий бойликларнинг мақсадли ишлатилиши ва бу йуналишда амалга оширилган ишлар юзасидан раҳбариятга ҳисоботлар бериб бориш;
товар-моддий бойликларнинг, техника, бино ва иншоотларнинг, шунингдек, бошқа мол-мулкларнинг ҳисоб-китобини юритиш, шу жумладан, уларни ҳисобдан чиқариш, қайта бахолаш ишларини амалга ошириш, етказиб берилган махсулотларда камомад, яроқсиз ва сифатсиз ҳолатлар аниқланганда, улар юзасидан далолатномалар тузиш ва бартараф қилиш чораларини кўриш;
кадрлар бўйича катта инспектор билан биргаликда ходимларнинг штатлар жадвалини тайёрлаш ва тасдиқлаш учун киритиш;
Марказ ходимларининг чекланган сонини ва уларга тўланадиган иш хақининг ҳисоб-китобини ўрганиш, таҳлил килиш ва натижаси юзасидан рахбариятга ахборот бериб туриш;
хизмат сафари харажатларининг ҳисобини юритиш, ажратиш ва сарфланиши буйича асослантирувчи ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштириш;
тасдиқланган харажатлари сметаси асосида молиялаштириш учун ажратилган маблағларни белгиланган тартибда кўчириш чораларини кўриш ва мақсадли ишлатилишининг ҳисобини юритиш;
Марказнинг иш хақи фондини тўғри харажат қилинишини, барча турдаги мукофотларни, рағбатлантирувчи тўловлар ва нафақаларнинг тўғри ҳисобланишини ҳамда тўлаб берилишини, белгиланган штатлар, лавозим маошлари, маъмурий-хўжалик ва бошқа харажатлар сметаларига риоя этилишини, шунингдек тўлов ва молиявий интизомга риоя этилишини таъминлаш;
товар-моддий бойликлар, хом ашё махсулотлари, ёнилғи махсулотлари ва бошқа қимматликларни кирим ва чиқими билан боғлик ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш, еказиб берилган махсулотларда аниқланган камомад, яроқсизлик ёки сифатсизлик ҳолатлари юзасидан махсулот етказиб берувчиларга нисбатан ўз вақтида даъволар киритиш;
товар-моддий бойликлар бўйича камомадлар, йуқотишлар, дебиторлик қарзларини бартараф қилиш, бухгалтерия балансидаги хисобдан чиқариш, шунингдек товар-моддий бойликларнинг қайта баҳолашдан ўтказиш ва расмийлаштиришни таъминлаш, уларнинг қонуний ҳамда асосли бўлиши юзасидан зарур чора-тадбирларни кўриш;
Республика бюджети, Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ва бошқа ҳисоб рақамларидаги пул маблағларига оид харажатлар сметасини умумлаштириш, ажратилган маблағларни белгиланган тартибда мақсадли сарфланишини ташкил қилиш.
Бухгалтерия бўйича ҳисоботлар
Бухгалтериянинг телефон рақамлари: 71-234-53-96.