+998 71 200 02 35

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ҚОШИДАГИ ЮРИСТЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

Адлия органлари ва муассасаларида ходимларни ишга қабул қилиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг т а р к и б и

Юристлар малакасини ошириш марказига ишга қабул қилиш бўйича танловда иштирок этадиган номзодга бериладиган саволлар рўйхати

Иш шароити:

- ЮМОМ ходимларга касбий ва лавозим бўйича ўсиш (карьера) имконини беради;

- Адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даража (чин)ларига тавсия этилади;

- Лавозим маошларига устама ва қўшимча ҳақ (мартаба даражалари учун 20-50 % гача, узоқ муддат хизмат кўрсатганлиги учун 5-40 % гача) мавжудлиги;

- Меҳнатни моддий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги (профессор-ўқитувчиларга ва ходимларга лавозим маошига 200 % гача устама ҳақ, мукофотлар);

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзод Адлия вазирлигининг www.vacancy.adliya.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинети орқали қуйидагиларни тизимга бириктириши лозим:

– шахсий варақаси

– диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

– 3х4 см ўлчамдаги рангли фотосурати;

– паспорт маълумотлари;

Ариза ва тегишли ҳужжатлар 2021 йил 4 октябрь куни соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

Танлов учун ариза намунаси ҳамда номзодлар учун тахминий саволлар www.uzmarkaz.uz электрон манзилига жойлаштирилган.

Маълумотномада номзоднинг  яшаш манзили, мобиль телефон рақамлари ва электрон почта манзили тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак. Батафсил маълумот: +99871 234-52-40; +99891 191-47-84

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари юз берганда бу ҳақда Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, @antikorbot телеграм мурожаат қилишингиз мумкин.