Институтнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
замонавий талаблар ва жараёнларни ҳисобга олган ҳолда адлия органлари ва муассасалари ходимлари, юридик хизмат, адвокатура, нотариат, суд экспертизаси, архив иши ва иш юритиш, ижро интизоми, мурожаатлар билан ишлаш, медиация ва интеллектуал мулк соҳалари мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
буюртмачиларга малака ошириш шаклларини касбий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда мустақил танлаш имкониятини яратиш;
касбий ўқитишнинг иш жараёни билан биргаликда амалга ошириладиган шаклларини (дуал таълим) жорий қилиш ва такомиллаштириб бориш;
халқаро миқёсда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини муносиб ифода эта оладиган юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш;
олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш;
умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш, шунингдек, профессионал ва олий таълим тизимида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган педагог кадрларнинг белгиланган даврийликка мувофиқ малакасини ошириш;
юридик ва ноюридик соҳаларда фаолият юритувчи давлат хизматчилари, хусусий сектор ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ўқув курсларини ташкил қилиш;
ташкилотларнинг ички ҳужжатлари, иш юритиш тартиблари, шартномавий муносабатлари ҳамда ходимларининг касбий билим ва кўникмаларини юридик жиҳатдан таҳлил қилган ҳолда, ташкилотларнинг тегишли мутахассисларини талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб шартнома асосида манзилли ўқитиш;
касбий ривожланиш учун рақамли таълим ресурсларини яратиш, кадрларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларини узлуксиз ривожлантириш ҳамда даврий баҳолаб бориш;
кредит-модуль тизимидан фойдаланган ҳолда кадрлар салоҳиятини ошириш, юридик таълимда казус ва кейс-технологиялар асосида ўқитишни ташкил этиш;
адлия органлари ва муассасалари фаолиятини, ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш, суд экспертиза, архив иши ва иш юритиш соҳаларини илмий-методик ва консультатив жиҳатдан таъминлаш, шунингдек, уларнинг фаолият йўналишларини таҳлил қилган ҳолда янада такомиллаштириш бўйича илмий асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
ҳуқуқни қўллашдаги муаммолар ва юриспруденциянинг энг долзарб масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар лойиҳаларини, шу жумладан, миллий, хорижий ва халқаро грантларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёни ҳамда илмий фаолиятга юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш, педагогика соҳасида илғор тажриба алмашиш борасида халқаро ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш ва ривожлантириш.
2024-йил давомида 103 та ўқув дастурлари ва 376 та ўқув модуллари асосида 25925 нафар тингловчи малака ошириш курсларида ўқитилди.
225 нафар тингловчи юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрланди, олий таълим муассасаларининг 100 нафар, мактабларнинг 142 нафар ҳуқуқ фани ўқитувчилари қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтказилди.
Япония, Қозоғистон, Туркия, Россия, Озарбайжон ва Беларус давлатларининг турдош таълим муассасалари билан 7 та меморандумга эга. 25 нафар тингловчи Туркия, Россия, Япония давлатларига қисқа муддатли стажировкага юборилди.
“Wҳите анд Cасе” (АҚШ), Охфорд университети, Твенте университети мутахассислари иштирокида халқаро стандартлар асосида ўқитиш доирасида “Легал Теч анд Артифиcиал интеллигенcэ ин Легал профессион” масалаларида қисқа муддатли профессионал ўқитиш курси ташкил этилди. 81 нафар тингловчиларга Адлия вазирлиги ва Охфорд университетининг халқаро сертификатлари топширилди.
Профессионал медиаторларни тайёрлаш курслари ташкил этилиб, 318 нафар медиаторлар тайёрланди.
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси томонидан ҳуқуқий билимларни ошириш бўйича жами 157 нафар, мутахассислик бўйича 62 нафар суд экспертларининг малакаси оширилган.
Архив иши ва иш юритиш маркази томонидан малака ошириш курсларида ўқитилган тингловчилар сони 592 нафарни ташкил этади.
Институтга Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Институтнинг илмий салоҳияти 64 фоизни ташкил этади: 2 нафар фан доктори (ДСc), 4 нафар доцент ва 7 нафар фан номзоди (ПҳД).
Институт 13 та халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан ҳамкорлик қилади.
Институтда ягона “Рақамли институт” платформаси яратилади.
Институт тингловчилари Ахборот-ресурс марказида мавжуд бўлган 8000 дан ортиқ китобдан, Лех.уз, Норма, Юрида каби ҳуқуқий ахборот тизимларидан кенг фойдаланишади.
Институтда БМТнинг Тараққиёт дастури, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси, ЮНИСЕФ, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалар координатори, “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти (Словения), АҚШнинг УСАИД, Германиянинг ГИТс, Ф.Эберт ва К.Аденауэр номидаги фондлари каби республикамизда фаолият кўрсатиб турган халқаро ва хорижий ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган.
Хусусан, халқаро ҳамкорлар кўмагида ҳар йили Институт профессор-ўқитувчилари ва тингловчиларининг малакасини ошириш мақсадида семинар, қисқа муддатли ёзги, қишки ўқув курслари ҳамда мастер-класслар ташкил этиб келинмоқда.
Институт профессор-ўқитувчилари ва ходимларига маʼнавий ва маданий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Ушбу тадбирларга Институтда фаолият кўрсатган нафақадаги ходимлар, олимлар, юристлар ва мамлакатимизда таниқли санʼаткорлари ҳам ташрифи йўлга қўйилган.
Институт таʼлим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари қоидалари, давлат ва жамият ҳаётини модернизациялаш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий соҳалардаги ислоҳотларнинг йўналишлари ва замонавий талаблари асосида шунингдек, халқаро стандартлар ва ривожланган давлатларнинг илгʼор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган юрист кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари асосида амалга оширади.